Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинишича, умумий аҳолининг 97,3 фоизи рўйхатга олинган.
Аҳолининг 2,7 фоизи эса турли сабабларга кўра рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этмаган.
Таъкидланишича, мазкур кўрсаткич халқаро меъёрлар бўйича нормал ҳолат ҳисобланади. Айрим давлатлар тажрибасида рўйхатга олиш жараёнида қамраб олинмаган аҳоли улуши 10 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳолатлар ҳам кузатилган.

Axborot xizmati



