01/07/2026

    Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, рўйхатга олиш санасида доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаган аҳоли сони қарийб 2,1 млн нафарни ташкил этди.

    Шундан 1 366 730 нафари ёки 65,4 фоизи эркаклар, 724 223 нафари ёки 34,6 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган.

🔻 Бу ҳақда айни вақтда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📊 Вақтинча бўлмаганлик сабаблари:

иш — 1 642 802 нафар;

таълим — 329 221 нафар;

оилавий сабаблар — 33 346 нафар;

туризм, дам олиш — 15 974 нафар;

даволаниш — 15 930 нафар;

тижорат — 15 067 нафар;

хизмат сафари — 3 219 нафар;

бошқа сабаблар — 35 394 нафар.

Axborot xizmati

Tugmani bosing Tinglash GSpeech