Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди.
📊 Аҳоли сони динамикаси:
1897 йил — 3 910,6 минг нафар;
1926 йил — 5 272,8 минг нафар;
1939 йил — 6 271,3 минг нафар;
1959 йил — 8 105,6 минг нафар;
1970 йил — 11 799,4 минг нафар;
1979 йил — 15 390,8 минг нафар;
1989 йил — 19 905,2 минг нафар;
2026 йил — 39 047,3 минг нафар.
🔻 Бу ҳақда айни вақтда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси сони 1989 йилдаги рўйхатга олиш натижаларига нисбатан қарийб 2 баробарга, 1897 йилга нисбатан эса қарийб 10 баробарга кўпайган.

Axborot xizmati



